#sevımlı satrlar
* * *
Ёмғирлар оралаб ўтади умрим
Баҳордан-баҳорга, кузлардан-кузга.
Ёмғирлар оралаб ўтади умрим
Китобдан-китобга, сўзлардан-сўзга.
Ёмғирлар оралаб ўтади умрим,
Томчилар қўйнида тонгларим отар.
Гоҳ томчи – булбулим, гоҳ томчи – қумрим,
Гоҳ томчи умримга питрадек ботар.
Ёмғирлар оралаб ўтади умрим,
Ўзим ҳам томчиман – фалакдан тушган;
Мен бўрон кўзини очган бир «сим-сим»,
Ёмғирли қанотин силкитган қушман.
Ёмғирлар оралаб ўтади умрим,
Ҳар томчи – бир умр, ўзи бир дунё.
Ёмғирлар оралаб кузатаман жим:
Ювиниб боради аста кир дунё, –
Ёмғирлар оралаб...
Abdulla Sher
Тўйтепа,
2007

Yomğırlı qanotın sılkıtgan qushman...
YanıtlaSilЎзим ҳам томчиман – фалакдан тушган
YanıtlaSilЁмғирлар оралаб ўтади умрим
YanıtlaSilКитобдан-китобга, сўзлардан-сўзга.